Интеграл маъруза бўлиб ўтди

“КЎКРАК ҚАФАСИДАГИ ОҒРИҚЛАРНИ ҚИЁСИЙ ДИАГНОСТИКАСИ”

мавзусига бағишланган интеграл маъруза бўлиб ўтди

20 апрел 2018 йили соат 08:30 да ТТА тиббий-педагогика факултети 3-сон ички касалликлар,   2-сон факултет ва госпитал терапия, психиатрия ва наркология ва асаб касалликлари кафедралари томонидан 6 курс тиббий-педагогика факультети  602-603 гуруҳларига  «Кўкрак қафасидаги оғриқларни қиёсий диагностикаси» мавзусида интеграл маъруза ўтказилди.

Маъруза кафедрамизнинг конференц залида ўтказилди.

Маъруза 3-сон ички касалликлар кафедраси мудири т.ф.д. Х.С. Ахмедовнинг кириш сўзи билан бошланди. Унда кўкрак қафасидаги оғриқлар тўғрисида умумий маълумот берилди ва кейин маърузанинг биринчи қисми бўлган “Короноген бўлган кўкрак қафасидаги оғриқлар диагностикаси” хақида маълумот берилди.

Маърузанинг кейинги қисми  психиатрия ва наркология кафедраси мудири т.ф.д. З.Ш. Ашуров томонидан ўқилиб,  “Психосоматик вазиятдаги кўкрак қафасидаги оғриқлар диагностикаси” га бағишланди. Унда талабалар психосоматик бузилишларга эга бўлган беморларда ўзига хос кечуви кўкрак қафасидаги оғриқлар тўғрисида маълумотга эга бўлди.

Интеграл маърузанинг 3-қисми 2-сон факултет ва госпитал терапия кафедраси мудири доцент. А.А Жаббаров томонидан тақдим этилиб,  “Нокороноген бўлган кўкрак қафасидаги оғриқлар диагностикаси” хақида маълумот берилди.

Маърузанинг охирги қисми асаб тизимидаги кўкрак қафасидаги оғриқлар диагностикасига бағишланган бўлиб, асаб касалликлари кафедраси доценти Ю.А. Мусаева томонидан ўқилди. Талабалар асаб касаллаиклари натижасида юзага келадиган холатлар хақида тушунчага эга бўлдилар.

Previous Article
Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.