Кафедра ходимлари 2018 йил 1 ноябр куни Янги йул туманидаги мактабларга ташриф буюришди

Кафедра ходимлари 2018 йил 1 ноябр куни Тошкент вилоятидаги Янги йул тумани 19- ва 20-сонли урта мактабларига ташриф буюришди. Ташриф пайтида кафедра ходимлари 10- ва 11- синф укувчилари билан сухбат утказишди. Кафедра мудири Ахмедов Х.С.  шифокорлик касби энг шарафли ва буюк касблардан бири эканлиги, бу касбни эгаллаш ёшлардан юксак билим, сабр, мехнат ва тинимсиз изланишни талаб этиши хакида гапирдилар. Мактаб укувчиларидан аксарият кисми келгусида турли йуналишлардаги шифокорлик касбини эгалламокчи эканликлари хакида уз фикрларини билдирдилар ва сухбат давомида бу максадни амалга ошириш йулида нималарга эътибор бериш лозимлиги, кайси фанларни янада чукур урганиш зарурлиги тугрисида ТТА ходимларига куплаб саволлар билан мурожаат килдилар. ТТА ассистентлари укувчиларининг барча саволларига  аник ойдин уз жавобларини бериб, уларга узларининг шахсий тажрибаларидан кизикарли мисоллар келтирдилар. Шунингдек, жахон тиллари, хусусан инглиз тилини урганиб бориш бугунги куннинг мухим талаби эканлигини таъкидладилар. Сухбат ёшларда жуда катта таасурот колдирди ва уларнинг шифокор булиш истак хохишини янада мустахкамлади.

 

           

Previous Article
Next Article

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.