Илмий ишлар

3 – сон ички касалликлар кафедрасида илмий – тадқиқот фаолияти  доирасида кафедра мудири Ахмедов Х.С. ва кафедра ассистенти Буранова С.Н. томонидан «ТОҒАЙ ОЛИГОМЕР МАТРИКСЛИ ОҚСИЛ ДИНАМИКАСИНИ  ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА ОСТЕОАРТРИТЛИ БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ  УСУЛИ» мавзусидаги илмий иш доирасида  услубий тавсиянома тайёрланди.

Кафедра докторанти Абдурахимова Лола Анваровна томонидан “Тиббий олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда инновацион ва симуляцион таълим тизимини ўқув жараёнига интеграциясини такомиллаштириш” мавзуси бўйича амалга ошираётган илмий иши доирасида қуйидаги анжуманларда фаол иштрок этди.

  1. “Тиббиётда масофавий таълим” га бағишланган XVI-халқаро конференцияда “Инновацион ёндошув: талабаларнинг ташаббускорлигини ривожлантиришнинг интеграл модели” мавзусидаги маъруза билан қатнашди:

2.“Ўзбекистон Республикасида симуляцион таълимнинг истиқболлари” га бағишланган халқаро илмий – амалий – конференцияда “Инновацион – иммитацион технологияларни қўллаш ёрдамида таълим жараёнини такомиллаштириш” мавзусидаги маъруза билан иштрок этди: