Вазиятли масала
Бемор 30 ёш, 7 йил давомида гипертония касаллигининг хавфли тури ташхиси қўйилган. АҚБ- доимий 220/150мм.сим. устунида ушланиб турган. Гипотензив дориларни самараси йўқ. Умумий кўрикда аҳволи ўрта оғирликда. Бўйи 175 см, оғирлиги, 62 кг, териси нам. Узатилган қўл бармоқлари, қовоқ ва тил ҳам қалтираши кузатилади. Қалқонсимон без диффуз катталашган. АҚБ –230/160 мм, сим.уст. Рs-ритмик, 116 зарба 1 минутда. Юрак чап нисбий чегараси силжиган, аорта устида II тип акценти. Ўпкада суст везикуляр нафас. Талоқ ва жигар пальпацияда қўлга илинмайди. ЭКГ да чап қоринча гипертрофияси, лейкоцитлар –10х109. Қонда қанд миқдори 8,8 ммоль/л. Кўз туби – гипертоник нейроретинопатия.
- Тахминий ташхис?.
- Ташхисни асослаш учун ўтказиладиган текширишлар?