Жанубий Кореядан профессор Чонг Гук Ли ташриф буюрди
2017 йилнинг 1 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясининг 3-сонли ички касалликлар кафедрасида Жанубий Кореядан ташриф буюрган профессор Чонг Гук Ли томонидан “Нефроген артериал гипертензияларни ташҳислаш, хавф омилларини бартараф этиш, профилактик чораларнинг долзарб муаммолари” мавзусида мастер-класс намойиши бўлиб ўтди. Бу тадбирда кафедрадаги профессор-ўқитувчилар ҳамда тиббий-пегогика факультети 6-босқич талабалари ҳам фаол иштирок этдилар. Мастер-класс давомида мавзу юзасидан қизиқарли савол-жавоблар бўлиб, 601 ва 602 талабалардан Ташбеков Шерзод, Мингбаева Севара, Меликова Нигиналар профессорга саволлар билан мурожаат этишди.