Бакалавриат

 
 

Ўқув-услубий ишлар

Фаннинг мақсади:

         Талабаларга “Умумий амалиёт шифокори квалификацион характеристикаси”га ва “Даволаш иши” йўналиши битирувчилари талабларига мос равишда ички аъзолар касалликлари мавжуд беморлар муаммоларини синдромал ёндашиб ҳал қилиш, уларни соғлиқни сақлашнинг бирламчи звеноси шароитида эрта ташхислаш, профилактика, қиёсий ташхислаш ва олиб бориш тактикасини ўргатиш.


                 Умумий амалиёт шифокори     –         бу тиббиёт ихтисослиги бўлиб, бутун аҳолига тўлиқ, кенг қамровли,  сифатли,  давомли,  қулай ва ҳаммага    манзур бўлган бирламчи тиббий санитар ёрдам кўрсатади. Бу соҳа педиатрия,терапия,гинекологиянинг мажмуасиданда кенгроқ соҳа ҳисобланади. У ўзига хос алоҳида соҳа бўлиб, бошқа тиббий соҳалардан фарқланувчи муҳим принциплардан тузилган. 
                Бирламчи бўгим- бу алоҳида шахс , оила ва жамиятнинг соғлиқни сақлаш тизимида тиббий-санитар   ёрдамни   аҳоли   яшаш   ва   ишлаш  жойи  билан  максимал     яқинлаштирилган   худуди ҳисобланади. Оилавий тиббиёт инсонни аъзо ва тизимини ажратмасдан уни бутунлигича кўради, бунда нафақат клиник, балки биологик, ижтимоий муаммоларни ҳам бирлаштириб, фақат битта индивидга эмас, балки бутун оила, аҳоли гурухларига жинси ва ёшидан қатъий назар ёрдам беради.