Ёш ревматологлар тўгараги
Хурматли талабалар!
Кафедрамизда “Ёш ревматологлар” тўгараги ташкил қилинмоқда.
Сиз бунга аъзо бўлишингиз мумкин.
Кафедрадаги “Ёш ревматологлар” тўгараги аъзоларидан ТИЖ да иштирок этиш учун иқтидорли талабаларни танлаб олишдаги мезонлар:
- Танланган терапия ва ички касалликлар йўналиши бўйича назарий билим ва кўникмаларга эга бўлиши
- Чет тилини яхши билиши (рус, инглиз)
- Амалий машғулотларни ўзлаштириш даражаси аъло ёки яхши даражада бўлиши
- Кенг доирадаги клиник фикр юритиш
- Тизимли равишда илмий, оммабоп адабиётлар билан ишлаб, доимий равишда ўз билим савиясини ошириб бориши
- Илғор инновацион техника ютуқларидан фойдалана билиши ва компьютер саводхонлиги даражаси юқори бўлиши (интернет ресурслари, компьютер дастурлари, презентация қилиш кўникмаларига эгалиги).
________________________________________________________________________________________
3-сон ички касалликлар кафедрасида “ Ёш ревматологлар” тўгараги ҳар ойда 2 маротаба кафедра мудири, т.ф.д. Ахмедов Х.С. раҳбарлигида кафедра ўқитувчилари, тиббий-педагогика факультети 6 курс талабалари, клиник ординаторлар билан биргаликда фаолият кўрсатиб келмоқда. Тўгарак фаолияти Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими низоми ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг «Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими» Низомига асосан олиб борилади.