Дистанцион таълим
3-сон ички касалликлар кафедрасининг профессор-ўқитувчилари жорий ўқув йилининг 30 апрелдан 28 майгача бўлган муддат мобайнида Врачлар малака ошириш институти томонидан ташкиллаштирилган “Терапия” йўналишида масофавий онлайн ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, теги шли сертификатларни қўлга киритишди. Ушбу масофавий ўқув курси терапевтик касалликларнинг замонавий долзарб масалалари, янгича терапевтик ёндошув ва диагностика усуллари муаммоларига қаратилган.