Малака ошириш
2018 йилнинг 15 ноябридан то 9декабргача ТТА 3 сонли ички касалликлар кафедраси катта ўқитувчиси Абдурахманова Н.М ва ассистент Буранова С.Н. Исроил давлатининг Афула шахридаги “Эмек” клиникасида малака ошириш сафарида бўлдилар. Шу муддат мобайнида улар Исроил давлатининг соғлиқни сақлаш тизими, терапевтик касалликларда замонавий диагностика ва даволаш тамойиллари, тиббиётдаги қўлланилаётган инновацион тиббий технологиялар, илмий тадқиқот ишлари юзасидан амалга оширилган янгиликлар билан яқиндан танишиб, ўрганиб чиқдилар.