Талабалар билан ишлаш
Хурматли талабалар!
Кафедрамизда ТИЖ нинг 1-босқичи бўлиб ўтди. Иқтидорли талабалар ўз маърузалари билан қатнашишди. Талабаларнинг маърузалари янги педагогик технологиялар бўйича юқори махорат билан тайёрланган. Маърузаларда мавзуларга оид слайдлар, видеороликлар, жадваллар, диаграммалар намойиш этилди. Барча иштирокчиларга сертификатлар билан тақдирландилар.
Кафедрамизда “Ёш ревматологлар” тўгараги ташкил қилинмоқда.
Сиз бунга аъзо бўлишингиз мумкин.
Кафедрадаги “Ёш ревматологлар” тўгараги аъзоларидан ТИЖ да иштирок этиш учун иқтидорли талабаларни танлаб олишдаги мезонлар:
- Танланган терапия ва ички касалликлар йўналиши бўйича назарий билим ва кўникмаларга эга бўлиши
- Чет тилини яхши билиши (рус, инглиз)
- Амалий машғулотларни ўзлаштириш даражаси аъло ёки яхши даражада бўлиши
- Кенг доирадаги клиник фикр юритиш
- Тизимли равишда илмий, оммабоп адабиётлар билан ишлаб, доимий равишда ўз билим савиясини ошириб бориши
- Илгор инновацион техника ютуқларидан фойдалана билиши ва компьютер саводхонлиги даражаси юқори бўлиши (интернет ресурслари, компьютер дастурлари, презентация қилиш кўникмаларига эгалиги).