ТТА да «COVID-19» мавзусида Ўзбекистон-Литва халқаро таълим форуми бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академиясида «COVID-19» мавзусида Ўзбекистон-Литва халқаро таълим форуми бўлиб ўтди! Форумда ички касалликлар кафедраси мудири  Халмурад Ахмедов   «Тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар гуруҳининг пандемия давридаги  фаолияти» мавзуси билан презентация билан чиқди.  

ТИЖ нинг 1-босқичи бўлиб ўтди

Кафедрамизда ТИЖ нинг 1-босқичи бўлиб ўтди. Иқтидорли талабалар ўз маърузалари билан қатнашишди. Талабаларнинг маърузалари янги педагогик технологиялар бўйича юқори махорат билан тайёрланган. Маърузаларда мавзуларга оид слайдлар, видеороликлар, жадваллар, диаграммалар намойиш этилди. Барча иштирокчиларга сертификатлар билан тақдирландилар.

Наманган вилоятига амалий ёрдам кўрсатилди

Жорий 2021 йилнинг февраль ойида кафедрамиз асистенти Тураев И.А Наманган вилоятидаги оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокорлари билан ҳамкорликда бириктирилган ҳудуд ахолисига беғараз  профилактик-тиббий консультациялар беришда ҳамда ҳамда  соғлом турмуш тарзини тарғиботини олиб боришда амалий ёрдам кўрсатди.

2021 йил 26-27 февраль кунлари анжуман бўлиб ўтади

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон терапевтлар ассоциациаси томонидан 2021 йил 26-27 февраль кунлари “Ички касалликларнинг замонавий ташхислаш ва даволаш технологиялари” Халқаро терапевтлар анжумани онлайн тарзда ўтказилади. Анжуманга рўйхатдан ўтиш ва сертификат олиш учун ҳавола: Read More …

Ҳамкорликда вебинар бўлиб ўтди

2021 йилнинг 14 январь куни 3-сон ички касалликлар кафедраси профессор ўқитувчилари, клиник ординаторлар, магистрантлар билан биргаликда 9.00 дан 11.30 гача навбатдаги онлайн вебинар ўтказилди.Вебинар 3-сон ички касалликлар кафедраси , Педагогика ва психология кафедрасиҚозоғистон Республикаси Астана тиббиёт университети “Умумий амалиёт шифокори” Read More …

Дистанцион таълим

3-сон ички касалликлар кафедрасининг профессор-ўқитувчилари  жорий ўқув йилининг 30 апрелдан  28 майгача бўлган муддат мобайнида Врачлар малака ошириш институти томонидан ташкиллаштирилган “Терапия” йўналишида масофавий онлайн  ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, теги шли сертификатларни қўлга киритишди. Ушбу  масофавий ўқув курси терапевтик касалликларнинг Read More …

Кафедрада (26.02.2019) «Асосланган тиббиёт»га бағишланган мавзу юзасидан мухокама бўлиб ўтди

Кафедрада тиббий педагогика факультети 601 гурухи ва кардиология мутахассисли йўналишида таълим олаётган 3-курс талабалари иштирокида «Асосланган тиббиёт»га бағишланган мавзу юзасидан мухокама бўлиб ўтди.

Малака ошириш

2018 йилнинг 15 ноябридан то 9декабргача  ТТА 3 сонли ички касалликлар кафедраси катта ўқитувчиси  Абдурахманова Н.М  ва ассистент Буранова С.Н.  Исроил давлатининг Афула шахридаги “Эмек” клиникасида малака ошириш сафарида бўлдилар.  Шу муддат мобайнида улар Исроил давлатининг соғлиқни сақлаш тизими, терапевтик Read More …