Магистратура

“КАРДИОЛОГИЯ ” ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА  МАГИСТРАТУРА
                          Кардиолог – тиббиёт олий ўқув даргоҳини тугатган, Соғлиқни Сақлаш тизимининг даволаш ва профилактика ташкилотларида       (марказий туман, шаҳар, вилоят,     республика шифохоналари кардиология бўлимларида, кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиникалари, кардиология илмий-текшириш амалий марказларида ва кардиология диспансерларида, она ва болаликни ҳимоя қилиш ташкилотлари, санатор-курорт ташкилотлари) ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланган ҳолда беморларнинг тиббий муаммолари бўйича асосий вазифаларни ҳал қилувчи, ҳамда доимий профилактика чора-тадбирларини ўтказадиган мутахассисдир.
                   Улар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-тадқиқот институтлари, илмий-тиббий марказларида юрак қон-томир касалликларнинг тарқалишини ва кечишини ўрганиш, эрта ташхислаш, даволаш, аҳоли ўртасида ушбу касалликларнинг тарқалишини олдини олишга уларнинг кечиши бўйича башорат бера олишга қаратилган илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боради. Кардиология соҳасидаги  тиббий-ижтимоий  вазифаларни бажариш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади. Соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларида кардиология соҳасида комплекс масалаларни ечишда ҳам иштирок этадиган мутахассисдир.
1-курс ИШЧИ ДАСТУРИ
2-курс ИШЧИ ДАСТУРИ
3-курс ИШЧИ ДАСТУРИ

 

 

Мақсад ва вазифалари

Кардиология фанини ўқитишдан мақсад талабаларни:

соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида юрак қон-томир тизими касалликларини ташхислаш, даволаш  ва профилактика ишларини олиб бориш;

касалхона, клиника, диспансер, тиббий марказларнинг қабул бўлимлари, кардиология ва кардиореа- нимация бўлимларида даволаш ва профилактика ишларини амалга ошириш;

хусусий тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш;

аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, юрак қон-томиртизими касалликларини эрта аниқлаши, ташхислаши ва даволаш;

даволаш-профилактика фаолиятида илғор, замонавий технологияларни жорий этиш, ўзининг фикр- мулохазаларини баён эта олиш кўникма ва малакаларини шакиллантириш.

Фаннинг вазифаси – юрак қон-томир тизими касалликларнинг профилактикаси, уларни даволаш ва реабилитация чора-тадбирларини ташкиллаштириш бўйича тўлиқ ҳажмдаги зарурий кўникмаларга эга бўлган, мустақил илмий ва амалий фаолиятни амалга ошира оладиган юқори малакали мутахассис тайёрлашдир.