Жанубий Кореядан профессор Чонг Гук Ли ташриф буюрди

2017 йилнинг  1 декабрь  куни  Тошкент тиббиёт академиясининг 3-сонли ички касалликлар кафедрасида Жанубий Кореядан ташриф буюрган профессор Чонг Гук Ли томонидан “Нефроген  артериал  гипертензияларни  ташҳислаш,   хавф      омилларини бартараф этиш, профилактик чораларнинг долзарб муаммолари”  мавзусида  мастер-класс намойиши бўлиб ўтди.  Бу тадбирда кафедрадаги профессор-ўқитувчилар ҳамда тиббий-пегогика факультети 6-босқич талабалари ҳам фаол иштирок этдилар. Мастер-класс   давомида   мавзу юзасидан   қизиқарли    савол-жавоблар   бўлиб,  601 ва   602 талабалардан Ташбеков Шерзод, Мингбаева Севара, Меликова Нигиналар профессорга саволлар билан мурожаат этишди.