Инновацион-ахборот технологияларидан кенг кўламда фойдаланиш йўлга қўйилди

Ҳар  куни талабаларимиз эрталабки конференцияда кафедранинг бош компютерига WI-FI тармоғи   орқали   уланиб,  унинг   хотирасига   жойлаштирилган      “МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ” га ўзлари   тайёрлаб,   жойлаштирган    презентацияларини   тақдим этиб, турган навбатчиликлари ва  тайёрлаган клиник  аудитлари  бўйича  ҳисоботларни баён этадилар. Талабалар навбатчилик ва мустақил таълим бўйича олган маълумотларини клиник таҳлил, лаборатор – асбобий  текширув  натижалари  ҳамда фотосуратлар  кўринишида намойиш этадилар.


         Тақдим  этилаётган  маълумотлар  (ҳисоботлар) ни  нафақат   талабанинг ўзи,   балки маърузалар   залида  ўтирган   барча   ўқитувчи   ва    талабалар ўзларининг ноутбук ҳамда планшетлари  орқали Wi-Fi   тармоғига   уланиб,    тайёрланган     презентацияни   кузатиб туришлари ёки ўз компютерлари ва планшетларига кўчириб олиш имконига эгадирлар.

Шу билан бирга     амалиёт       жараёнида талабаларга  бириктирилган беморнинг ҳарорат варақасини   тўлдириб    борилиши     кафедра   мудири ва кафедранинг бошқа ходимлари томонидан  назорат қилиб борилади.     Эрталабки   конференцияда  катта  экранда барча ўқитувчи ва талабалар билан бирга кўрилади ва муҳокама қилинади.

Маълумотлар базасида талабаларнинг кунлик дарсга тайёргарлик кўришлари учун барча зарур бўлган  маълумолар   яъни    силлабус,  ўқув услубий мажмуа ва   фойдаланиладиган адабиётлар киритилган. Шу билан бирга талабаларнинг     мустақил    таълим   олишини фаоллаштириш      мақсадида      вазиятли     масалалар    ва тест саволлари мажмуасидан фойдаланиш имкони яратилган.



Фан бўйича якуний  имтихон  топшириш  давомида талабалар  клиник шифохонада даволанаётган    беморларни    кўрикдан    ўтказишда      уларни    шахслар аро     мулоқат кўникмаларига риоя қилган ҳолда шикоятларини аниқлаш, сўраб суриштириш,  обьектив кўрикдан ўтказиш ва мустақил равишда    амалий кўникмаларни бажариш,      лаборатор – асбобий текширув натижаларини таҳлил қилиш, якуний ташхис қўйиш бўйича билим ва кўникмаларини намоён қиладилар.  Ушбу жараён эса камерага ёзиб олиниб, бир вақтнинг ўзида кафедра ходимлари ва кузатувчи  талабалар имтихон жараёнини бошқа хонадаги катта экран орқали жонли кузатиб борадилар.