Кафедра тарихи

Тошкент тиббиёт академияси тиббий-педагогика факультетининг 3-сонли ички касалликлар кафедраси

Умумий амалиёт врачи тайёрлаш кафедраси 1996 йил ташкил этилган. Кафедра 2005 йилдан 2014 йилгача Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетининг “Умумий амалиёт врачи тайёрлаш ва эндокринология” деб номланиб,  2012 йилгача профессор, тиббиёт фанлари доктори А.Г.Гадаев раҳбарлик қилди. Профессор А.Г.Гадаевнинг рахбарлигида Республикамиздаги барча тиббиёт олий ўқув юртларида ўқув жараёнини мукаммаллаштириш ва интерфаол усулларни таълим жараёнига тадбиқ қилиш бўйича фаол изланишлар олиб борилди. Унинг томонидан юқори курс талабаларига клиник кафедраларда таълим бериш ва уларнинг билимларини объектив бахолаш бўйича янги услуб ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнига тадбиқ этилди. Илмий ва услубий изланишлар натижалари бўйича унинг 250 дан ортиқ илмий ишлари, шу жумладан 7 та монографияси ҳамда дарсликлар нашр қилинди. Улардан 40 га яқини таълим жараёнини мукаммаллаштиришга қаратилган. У катта клиник иш тажрибасига эга бўлган  республикамизнинг етакчи терапевтларидан бири хисобланади. Унинг рахбарлигида мунтазам олиб бориладиган оғир беморларнинг клиник мухокамалари ёш шифокорлар учун катта мактаб ҳисобланади. Профессор А.Гадаев Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва тиббиёт институтларида умумий амалиёт шифокорини тайёрлашга ўтишнинг илк босқичларида меъёрий хужжатлар тайёрлашда ва ўқув тизимини янгидан ташкил этишда фаол иштирок этди. Мамлакатимиз тиббиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун профессор А.Г.Гадаевга “Соғлиқни сақлаш аълочиси” ва 2007 йилда “Ўзбекистон Республикасида   хизмат кўрсатган тиббиёт ходими”  фахрий унвонлари берилган.

2012 йилдан кафедрага тиббиёт фанлари доктори Х.С.Ахмедов раҳбарлик қилиб келмоқда.  Ахмедов Х.С. кўп йилларда илмий изланиш ишлари ҳамда касбий фаолияти ревматология ва оилавий тиббиёт билан боғлиқ бўлган. Илмий ишлар натижалари буйича 140 дан зиёд мақола ва тезислар хамда 2 та монография чоп этилган ҳамда ўқув қўлланма ва  дарсликлар ҳамуаллифидир. Шу жумладан бир қатор услубий қўлланмалар у томондан яратилган.  У сўнгги 15 йилда умумий амалиёт врачи фаолиятининг алоҳида фан сифатида шаклланишида фаол қатнашиб келмоқда. Ахмедов Х.С. кафедра мудири сифатида ўқув ва ўқув-услубий ишларни бошқариш бўйича  фаол иштирок этиб қатор ташкилий ишларни амалга оширди. Рейтинг тизими бўйича унинг иштирокида ички касалликлар фанига мўлжалланган хар бир амалий машғулот  учун таянч билим, малакани  ва юқори билим даражасини таъминланишига қаратилган янги баҳолаш мезонлари яратилди. Ахмедов Х.С. кафедрада илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларининг жорий этишда катта хисса қўшди.
Кафедра ташкил этилган 2005 йилга қадар унда профессорлар Р.А.Юнусов, Н.П.Шафер, М.Р.Елисеева, А.В.Фозилов, Н.Н.Насриддиновалар, доцентлар Г.Ш.Алимова, Л.Р.Вахидова, Г.Ш.Шомухиддинова, И.А.Ибрагимов, Ш.З.Косимов, А.Т.Бобоев, Б.У.Юлдашев, Х.Х.Абдуллаевлар, тиббиёт фанлари номзодлари С.И.Содикова, Е.А.Будкова, Н.А.Харатян, А.Шоназаров, Р.А.Нурмухамедова, Е.А.Еолян,  катта ўқитувчилар Г.С.Шегай, М.У.Ибрагимов, С.С.Саидахмедовлар, хамда  ассистентлар А.А.Разиков, Р.К.Дадабаева, М.Э.Рахимова, Н.М.Нуриллаева, М.А.Рашидовалар фаолият кўрсатдилар. Ўз фаолияти даврида кафедра профессор-ўқитувчилари тиббиётнинг долзарб муаммолари ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга бағишланган 500 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар, улардан 117 тасини яқин ва узоқ хориж мамлакатлари илмий журналларида чоп этишди. Илмий ишларнинг натижаларидан 12 таси амалиётга тадбиқ этилди.Кафедранинг асосий  илмий фаолияти ички касалликларнинг профилактикаси, диагностика ва даволашга,  коморбид ҳолат хамда клиник амалиётда янги ёндошувларни тадбиқ  қилиш ҳисобланади.  Сўнгги йилларда йил тиббиётнинг бирламчи бўғинида фаол профилактик чора-тадбирларни қўллаш олиб бўйича илмий изланишлар олиб  борилмоқда.2008 йилда кафедра қошида Республикада биринчи бўлиб “Қишлоқ врачлик  пункти модули” ташкил этилди ва у ерда муаммоли ўқитиш, амалий кўникмаларни ўзлаштириш хамда кафедралараро горизонтал ва вертикал интеграцияни жорий этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда Тошкент шахридаги 9- ва 20-оилавий поликлиникаларда жойлашган Ўқув Маркази  Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети УАШ-терапия кафедраси қошидаги № 2 сонли УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси деб аталиб, нафақат шифокорларга, балки “Оилавий тиббиёт” мутахассислиги бўйича магистратура дастури ва  тиббий педагогика факультети 7-курс талабалари учун хам  ўқув базаси бўлиб хизмат қилади.Хозирги кунда магистратура талабалари кардиология йўналишида тахсил олиш билан бир қаторда ўзларини илмий ишлари устида фаол иш олиб бормоқдалар. Уларнинг илмий ишларига кафедранинг етук мутахассислари рахбарлик қиладилар.
Ўқиш жараёнида олиб борилган илмий изланишлар натижалари асосида маърузалар, илмий мақолалар тайёрладилар ва, нафақат Республикамиз, балки чет давлатларнинг нуфузли журналларида чоп эттирдилар.Ҳозирги даврда Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий-педагогика факультети “Умумий амалиёт врачи тайёрлаш-терапия  ва 2-сон УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” кафедраси ўз йўналиши бўйича Республикамиздаги етакчи ўқув-услубий марказига айланган. Унда ҳар йили тиббиёт олий ўқув юртларининг ўнлаб профессор-ўқитувчилари ўз малакаларини ошириб кетадилар.Кафедра ходимлари ўқув жараёнини янада мукаммаллаштириш ва чуқур назарий ҳамда амалий билимга эга бўлган умумий амалиёт врачлари тайёрлаш борасида янги мақсадларни кўзлаб фаолият кўрсатмоқдалар.